Муҳтарам китобхон!
"Қўрқинчли" сарлавҳа сизни чўчитмасин!
Мазкур рисола чет тилларини ўргатиш борасидаги ҳар қандай китобнинг жуда зерикарли бўлиши ҳақидаги хаёллардан сизни халос этади. Уни мутолаа қилиш давомида асло зерикмайсиз ва бемаъни хомуза домига тушмайсиз.
Бу китоб - ҳар бир киши ва ҳамма учун бирдек қизиқарли ва фойдалидир!
Тил ўргатиш борасидаги гирром усуллари билан кишиларнинг вақтини ўгир-лаётган "кўзбойлогич" ташкилотчилар, "махфий ишоралар" билан савдо қилув-чи олгирлар, бир кунда уч дақиқагина шугулланиш билан сизга тилни мукаммал ўргатиб қўйишни ваъда қилаётган ва "омад келтирувчи китобча"лари бшшн машҳур бўлган нодон "ёзувчилар" ўзларининг биринчи рақамли душманлари ушбу китоб муаллифини яхши таниб олсинлар.
Бу кшпоб барча чет тиллари ўқитувчилари, ўқувчилар, талабалар, тил ўрганиш иштиеқида бўлган ва бу йўлда муваффақиятга эришмоқ ҳаракатидаги ҳамма-ҳамма учундир.
Николай Федорович Замяткин
СИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛНИ ЎРГАТИБ БЎЛМАЙДИ!
Русчадан Комилова Дилфуза Шавкатовна
ўзбек тилига таржима қилди.
Муҳаррир Муҳиддин Омон
Босишга рухсат этилди. 22.01.2009 й. Бичими 60x84 1/16
Нашриёт ҳисоб табоги 3,3. Шартли босма табоғи 5,6.
Адади 500 нусха. Баҳоси шартнома асосида.
Буюртма № 39
"Университет" нашриёти. Тошкент-100174. Талабалар шаҳарчаси.
ЎзМУ маъмурий бино. 2-қават, 7-хона.
Ўзбек-Америка қўшма корхонасининг "GROTEKS" босмахонасида босилди.
18ВИ-978-9943-305-01 -02-1
© "Водий Ёғдуси" ўқув маркази, 2009 й.
© "Университет" нашриёти, 2009 й.
МУВАФФАҚИЯТЛАР КИТОБИ
Мазкур рисола қисқа вақт ичида китобхонлар оммасини ўзига жалб эта олган, ибтидосидан то сўнгги нуқтасигача тил ўрганиш иштиёқида юрганлар учун ўта зарур ҳар қандай киши онгида ўзига хос инқилоб ясайдиган қўлланмадир.
У сизни деярли самара бермайдиган эски усулларга ўралашиб, вақтни ва ўзингизга бўлган ишончни йўқотиш хавфидан асрайди.
Чет тилини ўрганаётган ёки ўрганмоқчи бўлган ҳар бир киши ушбу китоб билан танишмоги шарт. Негаки, у тил ўрганиш борасидаги ҳақиқатлар баёнидир.
Мактабда, олий ўқув юртларида чет тилини «ўрганган» ва алалоқибат ўзида тил ўрганишга бўлган уқувсизликни «кашф қилган», ўқитиш тизимининг эски чегараларидан чиқа олмаётган ҳар бир одам мазкур китобни мутолаа қилгач, неча йиллик уринишларининг нима учун бесамар кетган-лигини англаб етади.
Рисолада таклиф этилаётган йўналишлар чет тили ўқитувчилари учун ҳам айни муддаодир.
Бу китоб - ҳамма учун!
Китоб муаллифи эса (ўзи тан олганидек) тил ўргатишнинг ғирром усулларини таклиф қилувчиларнинг биринчи рақамли душманидир.
Муаллиф бир неча тилларни мукаммал билади ва сизга ҳам синовдан муваффақиятли ўтган, ишончли усулларни таклиф қилмоқда.
Тил ўрганиш борасидаги ниятларингиз жиддийми?
Ўз имкониятларингизни муносиб баҳолай оласизми?
Ундай бўлса, муваффақиятлар дунёсига хуш келибсиз!
Таржимон
СИЗГА ХОРИЖИЙ ТИЛНИ ЎРГАТИБ БЎЛМАЙДИ!
Ажабланаётганингиз ажабланарли эмас, муҳтарам ўқувчим. Албатта, турли дастурларга асосланган қўлланмалар, луғатлар, исталган чет тилини бир неча ойларда ўргатишни ваъда қилаётган тил ўргатиш курслари, тил ўрганишнинг осон усулларини таклиф қилаётган ўқитувчилар ва тил ўрганиш учун елиб-югураётган тенгдошларингиз қуршовида турган пайтингизда бу гап сизга ёқимсиз сюрприз бўлди-да. Мен эса бундан хурсандман. Негаки, рисоламда бу каби сюрпризлар ҳали талай. Фақат сиз хулоса чиқаришга шошилманг. Китобни бир четга улоқтиришдан ва фикрларимга эътироз билдиришдан ўзингизни тийинг. Чунки мен сизга дунёдаги ягона тўғри усул - ўз-ўзини ўқитиш усулини таклиф қилмоқдаман.
Ҳа, ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳатто энг яхши шароитлар яратиб берилган тақдирда ҳам сизга ҳеч бир тилни ўзингиз-ўзингизга ўргатганингиздек ўргата олмайди.
Аксарият одамлар тил ўрганиш мобайнида бу иш ўзлари учун эмаслигини «кашф» қила бошлайдилар. Ҳолбуки, улар мактабда, олий ўқув юртларида тил ўрганиш учун астойдил уринган эдилар. Охир-оқибатда кўришса-ки, бир неча жумлаларни чала-чулпа таржима қилиш лаёқатига эришишибди холос. Нега? Чунки улар зерикарли маърузалар, илмий жумлалар, келишиклар, сон-саноқсиз қўшимчаларга тўлиб-тошган тилшунослик йўлини ҳеч бир аниқ мақсадларсиз, шунчаки, бажариш лозим бўлгани учунгина босиб ўтишди. Тўғрироғи, шунга уринишди. Мажбурийлик туфайли ёд олишингиз лозим бўлган луғатлар, чиройли (усти ялтироқ...) қўлланмалар, чет тилини тезкор ўргатиш усулларини таклиф қилувчи китоблар - ҳаммаси бир пулга қиммат!
Мен умрим давомида чет тилини асл моҳият асосида ўрганишни таклиф қилувчи ҳеч бир курсни ёхуд дастурни кўрганим йўқ. Аксарият курслар ҳеч қандай таҳлилларсиз, «темир қоида»лар асосида таълим берадилар ва натижада биз бир неча йиллар давомида ўзга тилнинг туманли йўлларида бесамар изғиймиз. Бизга узоқ йиллик, аммо кам натижали усулларни ёки ҳали амалда синаб кўрилмаган янги усулларни таклиф қиладилар.
Бир кунда бир неча соат шуғулланиш билан ҳеч қайси тилни ўрганиб бўлмайди. Бу нарса консерва банкасида океанда сузишдай бир гап.
Тил ўрганиш соҳасида мўъжизалар жуда ноёб бўлади. Шу ҳолингизда эса сиз билан бундай ҳол умуман содир бўлмайди. Бунга ҳатто умид ҳам қилманг. Сизни ўта машаққатли ва узоқ давом этувчи машғулотлар кутяпти. Бу ишга жиддий киришмоғингиз керак, албатта.
Дарвоқе, сиз муваффақиятсизликнинг аччиқ таъмини тотиб кўрган одамга эришилган муваффақиятнинг мазаси асадцан ҳам тотли туюлишини асло унутманг. Бу дунёда ҳамма нарсага меҳнат ва машаққат билан эришилади.
Яна такрорлайман, тил ўрганиш бўйича мукаммал қўлланма ҳали яратилган эмас. Тўғри, яхши дастурли қўлланмалар бор. Аммо... келинг, муқояса қилиб кўрайлик. Айтайлик, китобларда сизга чойнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида уқтирадилар. Лекин уни қандай дамлаш, қачон ва қай тариқа, қанча миқдорда истеъмол қилинганда фойда бериши ҳақида тўхталмаганлар. Сиз кунига литрлаб чой ичасиз ва организмингиз учун фойдали суюқлик истеъмол қиляпман, деб ўйлайсиз. Унинг зарарли томонлари ҳам борлиги тўғрисида ўйлаб кўрмагансиз. Ана, ҳамма шун-дай қиляпти-ку, деяпсиз, тўғрими? Жумладан, тил ўрганиш борасида ҳам қарашларингиз шундай.
Сиз энг мукаммал ҳисобланадиган қўлланмани топдингиз ҳам дейлик. Шунда ҳам унутманг-ки, сизнинг мақсадингиз китобни ва унда битил-ганларни ўрганиш эмас, тилни ўрганишдир!
Модомики, китобни ўрганиш билан тилни ўрганишни бир-бирига киёслаб бўлмас экан, демак, ҳушёрроқ бўлжиингиз лозим. Сиз огоҳлантириш-ларимни инобатга олаверинг. Чунки кўп жилдли китобларни сатрма-сатр ўрганиб ва ёд олиб ҳам ўрганаётган тилингизда равон сўзлаша олмасдан ўзингиз албатта шундай хулосага келасиз. Фақат бу пайтда қимматли вақтингизга қўшиб ўзингизга бўлган ишончни ҳам йўқотган бўласиз.
Узоқ йиллар давомида шундай хулосага кеддим-ки, тил ўрганиш усуллари тушунарли, мантиқли, ўта содда ва оддий бўлиши шарт. Аммо ҳеч қачон осон бўлмайди. Агар сизга бунинг аксини таклиф қилсалар, билинг-ки рўпарангизда вақт ўғриси турибди.