Абдулла Қодирий ЎТКАН КУНЛАР (мундарижа )

Posted by Уткир Якубов on

  1. Абдулла Қодирий

ЎТКАН КУНЛАР

Ёзғучидан
   Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз.
  Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси, бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай камчилик-лар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим.
  Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тари-химизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.
Абдулла Қодирий (Жулқунбой)

Биринчи бўлим

  1. 1. ОТАБEК ЮСУФБEК ҲОЖИ ЎҒЛИ
  2. 2. ХОН ҚИЗИҒА ЛОЙИҚ БИР ЙИГИТ
  3. 3. БEК ОШИҚ
  4. 4. МАРҒИЛОН ҲАВОСИ ЁҚМАДИ
  5. 5. КИРОЙИ КУЯВИНГ ШУНДОҒ БЎЛСА!
  6. 6. ТОШКАНД УСТИДА ҚОНЛИҚ БУЛУТЛАР
  7. 7. МАЖБУРИЯТ
  8. 8. ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!
  9. 9. ҚАРШИЛАШ
  10. 10. ТЎЙ, ҚИЗЛАР МАЖЛИСИ
  11. 11. КУТИЛМАГАН БАХТ
  12. 12. ЧАҚИМЧИЛИҚ
  13. 13. ҚАМОҚ
  14. 14. НАЖОТ ИСТАБ ТОШКАНДГА
  15. 15. ТОШКАНД ҚАМАЛДА
  16. 16. АЗИЗБEК
  17. 17. ЮСУФБEК ҲОЖИ
  18. 18. ЖАР
  19. 19. ҲУКМНОМА
  20. 20. ИСТИҚЛОЛ ДАРДИ
  21. 21. ИНҚИЛОБ
  22. 22. БИР ҒАРИБИ БEЧОРА
  23. 23. МУСУЛМОНҚУЛ
  24. 24. Биринчи бўлимининг сўнгғи У З Р

    Иккинчи бўлим

    1. 1. ОТА-ОНА ОРЗУСИ
    2. 2. УНУТМАЙСИЗМИ?..
    3. 3. ҚОВОҚ ДEВОНАНИНГ БEЛБОҒИ
    4. 4. ЖОДУГАР ҲИНДИ
    5. 5. ХИЁНАТ
    6. 6. ИСИТМА ОРАСИДА
    7. 7. ҚУВЛАНИШ
    8. 8. БАХТ ВА БАХТСИЗЛИК
    9. 9. УНУТОЛМАСА НИМА ҚИЛСИН?
    10. 10. БИЗДА КИМ КЎП ЙИҒЛАЙДИР?
    11. 11. «НАВО» КУЙИ
    12. 12. ЖОНСЎЗ БИР ХАБАР ВА ҚЎРҚУНЧ БИР КEЧ
    13. 13. КУЛИБ ҚАРАМАҒАН БАХТ
    14. 14. РАҚИБ ИЗИДАН
    15. 15. ДУШАНБА КУН КEЧАСИ
    16. 16. ЎЗНИ ТАНИТИШ
    17. 17. ХАЙРИХОҲ ҚОТИЛ

    Учинчи бўлим

    1. 1. МУСУЛМОНҚУЛ ИСТИБДОДИГА ХОТИМА
    2. 2. ҚОРОНҒИ КУНЛАР
    3. 3. ҚИПЧОҚҚА ҚИРҒИН
    4. 4. ОЙ ЭТАК БИЛАН ЁПИЛМАС
    5. 5. МАКТУБ
    6. 6. ЎЗБEК ОЙИМ — ОҒМА, ЗАЙНАБНИНГ ДАРДИ
    7. 7. ҚУДАЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ
    8. 8. ЗИМНАН АДОВАТ
    9. 9. ҲОЖИ ЭТАК СИЛККАН
    10. 10. ҲАСАНАЛИНИНГ ҲИЙЛАСИ
    11. 11. КУМУШНИНГ СЎЗ ЎЮНИ
    12. 12. КУНДАШ — КУНДАШДИР
    13. 13. ЭСОН БЎЛСАҚ КЎРИШАРМИЗ
    14. 14. ХУШРЎЙБИБИ ВА ЗАЙНАБ
    15. 15. ЭСИНИ КИРГИЗДИ
    16. 16. ОЙ-КУНИ ЯҚИН ЭДИ
    Б и т д и
    ЁЗҒУЧИДАН
      Кейинги Марғилон боришимда яқин ўртоқлардан Ёдгорбек тўғрисини суриштириб билдим: Ёдгорбек ушбу асрнинг ўн тўққиз ва йигирманчи очлиқ йиллари миёнасида вафот қилиб, ундан икки ўғул қолибдир. Ўғулларидан биттаси бу кунда Марғилоннинг масъул ишчиларидан бўлиб, иккинчиси Фарғона босмачилари орасида экан. Бу кунда ному нишонсиз, ўлук-тириги маълум эмас, дейдилар.

        0 comments

        Leave a comment

        Please note, comments must be approved before they are published